Жаҳон Банки президентлигига номзод қилиб кўрсатилган Роберт Золлик агар лавозимга сайланса, собиқ президент Пол Вольфовиц амалга оширган Африкага ёрдам кўрсатиш ишларини давом эттиришини айтди.

Саноати тараққий этган саккизлик гуруҳи раҳбарларининг 8 июнь кунги учрашувида Африкада ОИТВ ва ОИТСга қарши кураш ишларига 60 миллиард доллар маблағ ажратилиши ваъда қилинган эди.