Россия президенти Владимир Путин Санкт Петербург шаҳрида Грузия президенти Михаил Саакашвили билан учрашди.

Мазкур учрашув йиллик иқтисодий форум доирасидан ташқари бўлди. Музокара чоғида бир йилдан бери совуқлашган муносабатларни яхшилаш масаласи муҳокама қилинди. Путиннинг матбуот вакилига кўра, агар икки томонлама алоқаларда “муваффақият”га эришилса, Москва расмийлари Грузияда ишлаб чиқарилган винолар ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импортига жорий қилинган эмбаргони бекор қилиш масаласини кўриб чиқади.