Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШни ракета ҳужумида мудофаа тизимининг бир қисмини Шарқий Европага жойлаштириш режасини тўхтатишга чақирди.

Икки кун олдин Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жорж Бушга ҳозирда Россия ҳарбийлари тасарруфида бўлган Озарбайжондаги радар станциясидан биргаликда фойдаланишни таклиф қилган эди. Сергей Лавров фикрича, АҚШнинг режаси Эроннинг ядровий дастури борасида юзага келган бўҳронни ҳал этиш уринишларини “жиддий мураккаблаштириши” мумкин.