Хитойда тўрт кун тинимсиз ёққан ёғингарчиликлар оқибатида рўй берган кўчки ўнлаб одам ҳаётини олиб кетди.

Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 66 одам нобуд бўлган. Олти юздан ортиқ одам ўз уйларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган. Сел 48 минг хонадонни ювиб кетган. 100мингга яқин уйга шикаст етган. Маълумотларга кўра, табиий офат мамалкатга 380 миллион АҚШ доллари миқдорида зарар етқизган.