Теҳрон Катта саккзилик давлатларининг Эронни ядровий дастури боис янги санкциялар кутиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотларини қоралади.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Али Ҳусайни Катта саккизликнинг баёноти халқаро ҳамжамиятнинг ядровий можарони музокаралар орқали ҳал этиш ниятларига мос келмаслигини таъкидлади. Эрон расмийси ўз давлатининг уранни бойитиш ишларини тўхтатмаслигини яна бир бор таъкидлади. Катта саккизлик етакчилари Эрон ўзининг уранни бойитиш ишларини тўхтатмаса, янги санкциялар жорий этилиши мумкинлигини ҳақида огоҳлантиришган.