Бугун Венада очилажак Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбарларининг кенгашида Эрон ядровий дастури мухокамалар диққат марказида бўлиши кутилмоқда.

35 давлат аъзоларидан иборат директорлар кенгаши ташкилот раҳбари Муҳаммад Ал Барадейнинг Эронда олиб борилаётган уранни тўйинтириш ишлари бўйича ҳисоботини кўриб чиқишади. Шунингдек, бугуннинг ўзида Эрон дипломаияси вакилларининг Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашувлари бошланиши ва Брюссел-Техрон ўртасидаги музокаралар истиқболини мухокама этишлари кутилмоқда.