БМТ расмийси бир қатор сиёсий маҳбусларнинг озод этилишига қарамай Белорус ҳукумати мамлакатда инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилаш борасида етарлича иш амалга оширмаётганини маълум қилди.

Авазбек Алиев
БМТнинг Белорусдаги махсус вакили Адриан Северин 12 июнь куни Женевада Инсон ҳуқуқлари кенгаши мажлисида чиқиш қилар экан, Белорусда инсон ҳуқуқлари борасида жиддий ўзгаришлар кузатилмаганини ошкор қилди. Адриан Северинга кўра, бу мамлакатда инсон ҳуқуқларининг систематик равишда поймол этилиши ҳануз кузатилмоқда.