Москва Озарбайжондаги радар станциясидан биргаликда фойдаланиш таклифи борасида Вашингтон расмийлари билан июль ойида музокарлар ўтказишга иштиёқ билдирмоқда.

Авазбек Алиев
Бу ҳақда маълум қилган генерал Юрий Валуевскийга кўра, бу борадаги музокаралар июль ойида Россия президенти Владимир Путиннинг Вашингтонга қилиши кутилаётган сафари чоғида бошланиши мумкин. АҚШ ҳукуматининг ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини Марказий Европа давлатларида жойлаштириш режасига муқобил ечим сифатида Россия президенти Владимир Путин Озарбайжондаги Габала радар станциясидан биргаликда фойдаланишни таклиф қилган эди.