Афғонистоннинг Нанганҳар вилоятида АҚШ қўшинлари ҳукумат кучларининг етти аскарини отиб ўлдирди.

Авазбек Алиев
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, АҚШ қўшинлари ҳукумат кучлари жойлашган назорат пунктига ҳужум қилган. Мазкур ҳужум оқибатида етти ҳарбий нобуд бўлган, тўрт нафари жароҳатланган. Афғонистон расмийлари ва АҚШ қўшинлари ҳукумат кучларига уюштирилган ҳужумни “қўпол хато” дея баҳолади.
Айни пайтда НАТО қўшинлари мамлакатнинг жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида канадалик бир аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.
Шунингдек, жанубда олиб борилган ҳарбий амалиётларда “Толибон” ҳаракатининг 20дан ортиқ жанггариси ўлдирилгани хабар қилинмоқда.