Ироқ президенти Жалол Талабоний жорий ой якунида Хитойга сафар қилади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Ж.Талабоний Хитой раҳбарияти билан учрашиб, икки давлат ҳамкорлиги истиқболлари ва халқаро майдондаги вазиятни муҳокама этади.

Шунингдек, учрашувлар якунида маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликка оид бир қанча шартнома имзоланиши кутилмоқда.