КХДРнинг Макао банкларида сақланаётган маблағининг кўп қисми расмий Пхенян ихтиёрига қайтарилди.

Бу ҳақда Макао расмийлари маълум қилди.

Шимолий Корея расмийлари Макао банкларидаги пуллар қайтарилса, ўзининг ядровий дастури борасида эришилган битим шартларини бажаришга сўз берган эди. Мазкур шартлардан бири Йонбондаги ядровий реакторни тўхтатишдир.

Шимолий Кореянинг Макао банкларидаги маблағи 2005 йилда АҚШ ҳукумати талаби билан музлатилган эди. Ўшанда АҚШ Шимолий Корея ҳукуматини ноқонуний пулни қонунийлаштириш ва қурол-яроғ контрабандасида айблаганди.