Франция Афғон армиясини ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш ишларига қўшаётган улушини ошириш ниятида.

Париж ҳукумати Афғонистонга қўшимча 150 нафар ҳарбий маслаҳатчи жўнатишни режаламоқда. Франция мудофаа вазири Афғон ҳарбий кучлари, аскар ва зобитларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш устивор масала эканини таъкидлади. Ҳозирда Афғонистонда Франциянинг 50 нафар ҳарбий мутахассиси бу борада иш олиб бормоқда. Бунга қўшимча ўлароқ 150 нафар француз ҳарбий маслаҳатчисининг Афғонистонга қачон юборилиши ҳақида ҳозирча номаълум.