Россия президенти вакилига кўра, Американинг Европадаги ракетадан мудофаа тизимлари борасидаги Россия ва АҚШ ўртасида зиддият жуда чигал ва қисқа учрашув давомида буни ҳал этиб бўлмайди.

Айни пайтда Россия томони Вашингтон ва Москва раҳбарларининг келаси ой бўладиган учрашуви самарали бўлишига умид қилмоқда. Аввалроқ Пентагон раҳбари АҚШ Европада ракетадан мудофаа тизимларини барпо этиш режасидан қайтмасилиги ва Вашингтон Россиянинг Озарбайжондаги радиолокацион станциядан фодаланиш таклифини бунга қўшимча лойиҳа сифатида кўраётганини билдирган.