Афғонистонда амалга оширилган икки худкуш ҳужум оқибатида камида беш одам ҳалок бўлди, 20га яқини жароҳатланди.

Хабарларга кўра, шанба куни Кобулда худкуш кимса ўз машинасини халқаро кучларнинг автомобил карвони олдида портлатган. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлган яна шунча одам жароҳатланган.
Шунингдек, Кобул полициясининг билдиришича, АҚШ ҳарбийлари қўпорувчилик ҳаракати рўй берган жойда бир шахсни отиб ўлдирган. Полиция бошқармаси вакили Алишоҳ Пактивал Афғонистон фуқаросининг АҚШ аскарлари томонидан отиб ўлдирилишини “ҳарбийлар хатоси” дея баҳолади.
Мозори шарифда ҳам ҳудкуш кимса ўзини харбийлар колоннаси олдида портлатиб юборди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, 15га яқин одам жароҳатланди.