Порахўр подполковник қўлга тушди

Тожикистоннинг Хатлон вилояти милиция бошқармаси подполковниги Раҳматулло Мамедов Қўрғонтепа шаҳридаги ошхоналардан бирида минг доллар миқдорида пора олаётган пайтда қўлга туширилди.

Вилоят коррупция ва молиявий жиноятларга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Нуровнинг айтишича, Р.Мамедов ўғирлик қилган Манучеҳр Сабзаев исмли шахсдан унинг жиноят ишини ёпиш ваъдаси билан илгари ҳам уч минг доллар пора олган. Айни пайтда подполковник устидан жиноят иши қўзғатилган.

Қўрғонтепа шаҳрида бундан бир неча кун олдин ҳам педагогика университетининг икки ўқитувчиси пора билан ушланган эди.