Тожикистон миллий хавфсизлик идораси Душанбедаги Олий суд биноси ёнида рўй берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғади.

16 июнь кунги портлаш оқибатида ҳеч ким зарар кўрмаган бўлса-да, суд биносининг олд қисмига катта зарар етган эди. Душанбе шаҳри прокурори бу портлашни қўпорувчилик ҳаракати, деб атаган эди.