Коалиция кучлари етти болани ўлдирди

АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларининг Афғонистонда “Ал-Қоида” жангарилари таянч пунктига ҳужум қилиши оқибатида вояга етмаган етти бола ҳалок бўлди.

Шунингдек, халқаро кучлар Афғонистонинг Заргуншоҳ ва Пактика вилоятларида ҳам ҳарбий амалиётлар ўтказди. Оқибатда “Толибон” ҳаракатининг ўнлаб жангариси йўқ қилингани айтилмоқда.