КХДРнинг маблағи Россия банкига ўтказилди

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Кристофер Ҳилл Шимолий Кореянинг Макао банкларидаги музлатилган маблағи Россия банкларидан биридаги ҳисоб рақамига ўтказилганини маълум қилди.

Бу маблағ АҚШ талаби билан 2005 йилда музлатилганди. Яқинда эса АҚШ бу пуллар Шимолий Корея ихтиёрига қайтарилишига рози бўлди.

Пуллар қайтарилиши эвазига Шимолий Корея ўзининг асосий ядровий иншооти фаолиятини тўхтатишга сўз берган. К.Ҳилл Пхеньян расмийлари яқин келажакда ўз ваъдаси устидан чиқишига умид билдирди.