Қозоғистон ҳукумати Семипалатинск шаҳри номини ўзгартирди.

Энди бу шаҳар Семей деб аталади. Бу ҳақдаги фармонга имзо чеккан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг айтишича, шаҳарнинг эски номи совет давридаги ядровий қуроллар синов полигонини ёдга солади ҳамда потенциал сармоядорларни чўчитади.