Яқин Шарқ Маҳмуд Аббосни қўллаб-қувватламоқчи

Яқин Шарқ давлатлари раҳбарларининг Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ҳукуматини қўллаб-қувватлашга қаратилган учрашуви 25 июнь куни бўлиб ўтади.

Мисрнинг Шарм аш-Шайх дам олиш масканида бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувда Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт, Иордания подшоҳи Абдулла, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Миср президенти Ҳусний Муборак иштирок этади. Бу учрашув Исроил-Фаластин тинчлик жараёни музокаралари қайта бошланишига туртки бўлиши ҳам тахмин қилинмоқда.