БМТнинг Озиқ-овқат дастури Афғонистоннинг беқарор туманларидаги фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.

Озиқ-овқат дастури раҳбари Ричард Корсинонинг билдиришича, сўнгги йиллар мобайнида дастурнинг озиқ-овқат ташувчи машиналарига жангарилар томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар кўлами ортган.

Шунингдек, пайшанба куни Афғонистон шарқида мина портлаши оқибатида НАТОнинг бир аскари ҳалок бўлгани, тўрт нафари жароҳатлангани хабар қилинди.