“Толибон” эътиборни Кобулга қаратмоқчи

“Толибон” ҳаракати Афғонистонда олиб бораётган жанг услубини ўзгартириб, бор диққат-эътиборини пойтахт Кобулга қаратади.

Бу ҳақда “Озодлик” радиосига “Толибон” ҳаракати вакили Забиҳулло Мужоҳид телефон орқали билдирди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги эса НАТО ҳарбийлари билан биргаликда пойтахтда қўпорувчилик ҳаракатлари олдини олиш мақсадида Кобулга элтувчи барча йўлларда назоратни кучайтирмоқда.