Германия ҳукумати мамлакатда қўпорувчилик ҳаракатлари олдини олиш мақсадида ҳушёрликни оширмоқда.

Германия Ички ишлар вазирлигининг изоҳлашича, Афғонистондаги террорчи гуруҳларнинг салоҳияти ошиб боряпти ва улар ЕИ давлатларида, жумладан, Германияда қўпорувчилик ҳаракати амалга оширишни режалаштираётир.

Бироқ расмий Берлин мазкур қўпорувчилик ҳаракатлари тўғрисида ишонарли разведка маълумотлари йўқлигини таъкидлади.

Яқинда Германия матбуоти мамлакатнинг бир неча фуқароси Афғонистон ва Покистондаги террорчи гуруҳларга аъзо бўлгани тўғрисида хабар қилган эди.