Сапармурод Ниёзов номидаги жамғарма ёпилади

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов марҳум президент Сапармурод Ниёзов ташкил этган жамғармани ёпиш ҳақида буйруқ берди.

Бундан мақсад С.Ниёзов хориж банкларига яширган катта маблағни топишдир.

Давлатга қарашли “Нейтрал Туркманистон” газетаси хабарига кўра, 22 июнь куни эълон қилинган президент фармонига мувофиқ жамғармани текшириш учун махсус комиссия ташкил этилади.