Шимолий Кореянинг Макао банкларидаги 25 миллион доллар маблағи Россиядаги хусусий банкка ўтказилди.

КХДР АҚШ талаби билан музлатилган бу маблағ ўзига қайтарилмагунча, жорий йил февралида қуролсизланиш борасида эришилган келишувни бажармаслигини билдирган эди.

АҚШнинг Шимолий Корея ядровий дастури бўйича бош музокарачиси Кристофер Ҳилл Пхенян расмийлари Йонбиндаги ядро реактори уч ҳафта ичида тўхтатилишини билдирганини маълум қилди.

“Реакторнинг ўчирилиши барча муаммоларимизни ҳал қилмайди. Бу бошланиши, холос. Барча муаммоларимизни ҳал қилиш учун биз мазкур жараённи бошлашимиз ва қадам бақадам давом эттиришимиз керак”, - деди Токиога келган К.Ҳилл.