Янги шартнома борасида келишувга эришилди

Европа Иттифоқи раҳбарларининг Брюсселда ўтган саммитида тузилма конституцияси ўрнига таклиф этилаётган янги ҳужжат лойиҳаси борасида келишувга эришилди.

ЕИдаги овоз бериш тартибига тузатиш киритиш ҳақидаги талабидан воз кечганидан кейин янги лойиҳа маъқулланди. ЕИнинг амалдаги раиси Германия агар Польша муросага бормаса, музокаралар унинг иштирокисиз давом этиши ҳақида таҳдид қилган эди. Охир-оқибат ЕИ раҳбарлари Полmша президенти Лех Качинскийни муросага боришга кўндирди.