Ироқда амалга оширилган учта қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 30дан ортиқ фуқаро ҳалок бўлди.

Биринчи ҳужум Ироқ шимолида Бажи шаҳрида амалга оширилди. Худкуш уюштирилган ҳужумда 18 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳатланди. Шиаларнинг Ҳилла шаҳридаги портлашда эса саккиз киши ўлди, 20дан ортиқ фуқаро яраланди.

Бағдод меҳмонхоналаридан бирида рўй берган учинчи портлашда етти фуқаро ҳалок бўлди.