Россия шимолидаги кўмир конларидан бирида рўй берган портлашда камида етти киши ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, тўрт кончининг тақдири ҳозирча номаълум қолаётир. Портлаш пайтида Воркутадаги кўмир конида юздан ортиқ одам бўлган.

Айни пайтда тузилган махсус комиссия портлаш сабабларини ўрганмоқда.