Даниянинг Ироқдаги қўшинлари ўз юртига қайтишга тайёргарлик кўра бошлади.

Хабарларга кўра, Даниянинг Басрада жойлаштирилган 400 кишилик контенгенти Ироқни уч босқичда тарк этади. Ҳарбийларнинг сўнгги гуруҳи 18 август куни ўз юртига жўнаб кетади. Дания 4 та ҳарбий вертолёти ва элликка яқин аскари 2008 йил январгача Ироқда қолишига рози бўлди.