Маҳмуд Аббос қуролсизланишга буйруқ берди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Фаластиндаги барча гуруҳлар, жумладан, “Фатҳ” аъзоларига ўз қуролларини топширишга буйруқ берди.

Унинг бу ҳақдаги буйруғи билан мухториятдаги расмий хавфсизлик кучларига алоқаси бўлмаган гуруҳлар ноқонуний, деб эълон қилинди.

Бироқ бу буйруқда қуролсизланишни амалга ошириш механизми кўрсатилмаган.

Айни пайтда Ғазо минтақасида ҳукуматга тегишли барча биноларни “Ҳамас” жангарилари назорат қилмоқда.