Ироқ бўйлаб давом этаётган зўравонликларда ўнлаб фуқаро ҳалок бўлди.

Самарра шаҳри марказида йўл четига ўрнатилган бомба портлашида етти киши нобуд бўлди. Бағдодда номаълум шахслар бир кишини отиб кетди. Ироқ президенти матбуот хизмати ҳам ироқлик журналист Ҳамид Сархон жангарилар қурбони бўлганини билдирди.

Шунингдек, Бақуба шаҳрида жангарилар маҳаллий ўқув юртининг саккиз талабасини ўғирлаб кетди.

АҚШ қўшинлари қўмондонлиги эса бир аскари ҳалок бўлганини маълум қилди.