Ироқ журналистлар учун ўта хатарли бўлиб бормоқда

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти журналистларнинг Ироқда фаолият юритиши кундан кунга хавфли ва оғир бўлиб бораётгани тўғрисида огоҳлантирди.

Ташкилотнинг билдиришича, сўнгги уч ҳафтада мамлакатда 4 журналист отиб кетилган, жорий йил бошидан буён эса Ироқда жами 37 журналист ҳалок бўлган.