Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Беларусга келди.

Минскда чиқиш қилган С.Лавров АҚШ расмий Москванинг Марказий Европада мудофаа тизими элементлари жойлаштирилишига бўлган эътирозларини жиддий қабул қилишига умид билдирди.

1-2 июль кунлари АҚШга сафар қиладиган Россия президенти Владимир Путин ҳам америкалик ҳамкасби Жорж Буш билан учрашуви чоғида айнан мудофаа тизими атрофидаги вазиятни муҳокама этиши кутилмоқда.