Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинади

Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси ўлим жазосини умрбод қамоқ билан алмаштириш ҳақида конституцияга ўзгартиш киритди. Шу пайтгача Ўзбекистон ўлим жазоси нафақат бекор қилинмаган, балки кенг қўлланиб келинган Марказий Осиёдаги ягона давлат эди.

Жорий ҳафта бошида Қирғизистон президенти ҳам мамлакатда ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Марказий Осиё давлатларидан Туркманистон 1999 йилда ўлим жазосини бекор қилган. Айни пайтда Тожикистон ва Қозоғистонда ўлим жазосига эълон қилинган мораторий кучда турибди.