Коалиция ҳужуми оқибатида яна тинч фуқаролар ҳалок бўлди

“Озод Афғонистон” радиоси АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари 29 июнь куни тунда Ҳилманд вилоятида уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини хабар қилди.

Радионинг билдиришича, фуқаролардан қанчаси нобуд бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Бироқ маҳаллий расмийлар ҳужум оқибатида 30га яқин одам, жумладан, аёллар ва болалар ҳам ўлганини айтган.

Ҳилмандда толибларга қарши урушаётган коалиция кучлари бу маълумотни ўрганмоқда.

Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳарбий амалиётлар давомида бегуноҳ одамлар ҳалок бўлаётганидан ташвиш билдирди.