Туркманистонда “Ижтимоий таъминот тўғрисида”ги янги қонун кучга кирди.

Жорий йил мартида парламент тасдиқлаган мазкур қонун пенсия тизимини яхшилаш, хусусан, пенсионерлар, уруш ветеранлари, ногиронлар, фарзанд кўрган аёллар ва бошқанинг ижтимоий-иқтисодий вазиятини яхшилашга қаратилган. Янги қонун фемерларнинг 2006 йил мартда бекор қилинган пенсияларини қайта тиклашни ҳам назарда тутади. Унга кўра, эри Иккинчи жаҳон урушида ўлган беваларнинг пенсиялари бир миллион манат, яъни 190 АҚШ долларигача кўтарилади.