Покистон ҳукумати халқаро ҳамжамиятни ёрдамга чақирмоқда.

Покистон расмийларининг айтишича, ўтган ҳафтада тинимсиз ёққан ёмғир ва рўй берган сув тошқини оқибатида юзга яқин фуқаро нобуд бўлган. Бир миллионга яқин одам бошпанасиз қолган.

Бироқ норасмий маълумотларга кўра, қурбон бўлган фуқаролар сони расмийлар кўрсатганидан анча кўпдир.

Сўнгги ўн кун мобайнида Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон ҳудудларида рўй берган табиий офат оқибатида жами 600 киши ҳалок бўлди.