Исломободда полиция ва радикал талабалар ўртасида тўқнашув юз берди.

Покистон пойтахти Исломободда радикал мусулмонлар масжиди ёнида талабалар ва полиция ходимлари ўртасида рўй берган тўқнашувларда беш киши ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, масжид-мадраса талабалари ҳукуматга қарашли бир қанча бинога тош отиб, Табиатни муҳофаза қилиш вазирлиги яқинида ўнлаб машинага ўт қўйган.

Масжид-мадраса домлалари ва талабалари мамлакатда шариат қонунлари ўрнатилишини талаб қилиб, бир неча ой мобайнида ҳукуматга очиқчасига бўйсунмай келмоқда.