АҚШда мустақиллик куни нишонланмоқда.

Сана муносабати билан Ғарбий Виржинияда ҳарбийлар олдида чиқиш қилган президент Жорж Буш Мустақиллик декларацияси мақсадлари ҳозиргача миллионлаб одамларга “ишонч ва илҳом бағишлаётгани”ни билдирди.

Жорж Буш АҚШ жаҳон халқлари учун “ҳамон ишонч маёғи бўлиб қолаётгани”ни таъкидлади.

АҚШ мустақиллиги куни муносабати билан Жорж Бушга табрик хати йўллаган президент Владимир Путин Россия ва АҚШ ўртасидаги фикрлар хилмахиллигига қарамай, икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик ривожланиб бораверишига ишонч билдирилди.