Кобул шарқида НАТО кучларига ҳужумда британиялик икки ҳарбий жароҳатланди.

Афғонистон полициясининг билдиришича, худкуш ўз машинасини халқаро кучлар карвони ёнида портлатиб юборган. Мазкур ҳужум учун масъулиятни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олди.

Куни-кеча мамлакат жанубида ҳам йўл четига ўрнатилган бомба портлашида НАТОнинг уч ҳарбийси ўлдирилган, худкуш ҳужуми оқибатида эса полициянинг 11 ходими ҳалок бўлган эди.