Террор хуружларини уюштирган гуруҳ фош этилди

Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Лондонда амалга ошмай қолган қўпорувчилик ҳаракати ва Глазго аэропортидаги ҳужум ортида турган гуруҳ фош этилганини билдирди.

Г.Брауннинг айтишича, мазкур ҳужумлардан аҳолига имкон қадар кўпроқ талафот етказиш мақсад қилинган.

Шанба куни Лондон транспорт тизимида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларига икки йил тўлади. 2005 йилги террор ҳужумида 52 киши ҳалок бўлган эди.