Дунёнинг янги етти мўъжизасини аниқлаш учун Интернет орқали овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Унинг натижаси 8 июль куни Тошкент вақти билан тонгги соат 2.15 да Лиссабон шаҳрида эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳозирга қадар жаҳоннинг турли бурчагида яшовчи 70 миллиондан зиёд одам Интернет ва SMS орқали ўз фикрини билдирган.

Дунёнинг янги етти мўъжизасини демократик йўл орқали аниқлашга бу уринишни БМТ ва санъат экспертлари танқид қилди. Улар фикрича, маълум бир жойнинг қимматини ҳиссиётлар билан аниқлашнинг ўзи кифоя эмас.