Ироқ жанубида Буюк Британиянинг икки аскари ҳалок бўлди.

Маълум бўлишича, 7 июль куни эрталаб Басра шаҳридан жанубда содир бўлган отишмада бир аскар ўлган, уч нафари яраланган. Британиянинг бошқа бир ҳарбийси Басра шаҳридаги базада ўлган. Бу ҳақда бошқа маълумот тарқатилмади. Бу билан 2003 йил мартида Буюк Британия қўшинлари Ироққа кирганидан бери ўлган инглиз ҳарбийлари сони 158 тага етди.