Қора денгиз қирғоқларида “Си Бриз - 2007” халқаро ҳарбий денгиз машқлари бошланди.

НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастури доирасида ўтказилаётган мазкур ўқув машғулотларида 13 давлат ҳарбийлари иштирок этмоқда.

Одессада Украинанинг НАТО билан ҳамкорлигига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда. Мана шундай норозилик намойишлари ўтган йилги ҳарбий денгиз машқлари қолдирилишига сабаб бўлган эди.