Санкт-Петербург шаҳридаги қурилишлардан бирида ўзбек ишчи тўппонча ўқидан жароҳатланди.

“Санкт-Петербург.ру” сайтининг ёзишича, Ўзбекистоннинг 26 ёшли фуқароси Шокир Темировга номалум шахслар ўқ узган. Бўйин қисмидан жароҳатланган Ш.Темиров оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Хабарларга кўра, Ш.Темиров Петербургда рўйхатдан ўтмасдан яшаган.