Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Россия бош вазири ўринбосари Сергей Наришкин билан учрашди.

Хабарларга кўра, учрашув чоғида томонлар Каспийбўйи газ қувури тўғрисидаги шартнома лойиҳасини муҳокама этган. С.Наришкин мазкур шартнома сентябрь ойигача имзолаш учун тайёр бўлишини маълум қилган.

Май ойида Россия, Туркманистон ва Қозоғистон раҳбарлари туркман газини Каспий денгизи бўйлаб Европага элтувчи газ қувури ётқизиш тўғрисида келишиб олган эди.