Ҳаво ҳужумидан оддий фуқаролар ўлгани тасдиқланди.

Афғонистоннинг Кўнар вилояти ҳокими Шализай Дидор маҳаллий расмийлар ўтказган терговда НАТО кучларининг Ватапур туманига берган ҳаво зарбалари натижасида тинч аҳоли вакилларидан 27 киши ҳалок бўлгани аниқланганини билдирди. У бу ҳужумда толибларнинг 37 жангариси ҳам йўқ қилинганини маълум қилди.

НАТО қўмондонлиги эса ўтказилган амалиётларда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани тўғрисида маълумотга эга эмаслигини таъкидламоқда.