Туркманистонни Афғонистон билан боғловчи темир йўл қайта таъмирланади.

Хабарларга кўра, расмий Ашхобод Сарҳадобод ва Турғундий участкасини боғловчи темир йўлни қайта таъмирлаш учун 550 минг АҚШ доллари ажратмоқда.

Афғонистон меҳнат вазири Сураб Али Сафарий унинг ҳукумати кейинги беш йил ичида мазкур темир йўлни Ҳирот шаҳригача етказишни режалаштираётганини билдирди.