Ўзбекистон Малайзияни мағлубиятга учратди

Футбол бўйича Осиё кубоги мусобақаларида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Куала-Лумпурда Малайзия терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин 5:0 ҳисобида ўзбекистонликлар ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистоннинг ғалабаси жамоага ҳужумчи Максим Шацкихнинг қайтиши билан изоҳланмоқда.

Биринчи ўйинда ўзбекистонликлар Эрон жамоасига 2:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Энди Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги босқичга чиқиши Хитой билан бўладиган ўйин натижасига боғлиқ.