Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот 19 июль куни Сурияга сафар қилади.

Хабарларга кўра, Эрон президенти Дамашқда Сурия раҳбари Башар Асад билан учрашади. Учрашув чоғида минтақа ва халқаро майдондаги вазият ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилиши кутилмоқда.